Геграфия фанларининг тармоклари​

BANDOLEROS BANDOLEROS    1   18.10.2020 09:56    0

Ответы
agentboy agentboy  17.11.2020 10:00

ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯ — Ернинг географик кобиғи табиий таркиби ва унинг структуравий кисмлари: барча даражадаги табиий ҳудудий мажмуаларини (шунингдек, сув ҳавзаларини ҳам) ўрганувчи фан; табиатшунослик фанларининг муҳим тармокларидан бири. Табиий географик мажмуаларнкнг макон ва замонда объектив мавжудлигини эътироф этиш Табиий географияни энг муҳим методологик тамойилларидан бири.

Географик қобиқнинг мураккаб тузилиши ва хусусиятлари уни ҳар томонлама тадҲиқ қилишни, яъни бир бутун ҳамда алоҳида компонентлар бўйича ҳам ва ундаги каттакичик табиий географик мажмуалар бўйича ҳам тадқиқ қилишни тақозо этади. Бу, ўз навбатида, Табиий географиянинг тармоқланишига олиб келади. Ҳоз. кунда Табиий географиянинг қуйидаги асосий тармоклари мавжуд: умумий ер билими, регионал география, ландшафтшунослик, палеогеография, хусусий география(иқлимшунослик, геоморфология, биогеография ва ҳ. к.).

ПОКАЗАТЬ ОТВЕТЫ
Другие вопросы по теме География