“Савдогар қалпоқ сотяпти, 10 сўмдан. Бир харидор келди, кийиб кўриб, сотиб олмоқчи бўлди. Лекин унинг 25 сўмлиги бор экан, холос. Сотувчи ўша 25 сўмни бир болакайга бериб, майдалаб келиш учун қўшниникига жўнатди. Бола пулни 10+10+5 сўмлик қилиб майдалаб келди. Савдогар қалпоқни ва 15 сўм қайтимни ҳалиги кишига берди. Орадан бироз вақт ўтгач, пулни майдалаб берган қўшни келди ва 25 сўмлик қалбаки эканини айтди. Иложсиз қолган сотувчи унга пулини қайтариб берди.
Савдогар жами бўлиб қанчага тушган?”