Узбекские язык соченение Navroz​

snoxj2003 snoxj2003    3   17.03.2021 07:34    1

Ответы
steshaaaaa1 steshaaaaa1  16.04.2021 07:34

Наврўз (Навруз хакида кушимча реферат) Ўрта Осиё ва Якин Шарк халкларининг кадимий, анъанавий янги йил байрами. Наврўз байрами Ўрта Осиёда ислом дини кабул килинмасдан анча илгарирок мавжуд бўлган. Наврўз байрами хакида Абу Райхон Берунийнинг «Китоб ат таквим» («Тушунтириш») ва «Кадимги халклардан колган ёдгорликлар» асарларида маълумот берилади. Махмуд Кошкарийнинг «Девони луготит турк» асарида бахорга ва Наврўз байрамига багишланган халк лирик кўшикларидан намуналар учрайди. Умар Хайёмнинг «Наврўзнома» китобида Наврўз байрами хакида кимматли маълумотлар бор.

Куёшнинг камал буржига кириши, кеча билан кундузнинг баробар келиши йил боши хисобланган. Бу эски куёш йили хисобида фарвардин ойининг аввалига (22 март) – кеча билан кундузнинг узая бошлаши, табиатда жонланиш, бахорнинг бошланиш даврига тўгри келади. Буни кичик Наврўз байрами ёки оммавий Наврўз байрами дейилган. Фарвардиннинг олтинчи куни эса катта Наврўз байрами ёки махсус (хусусий) Наврўз байрами деб аталган. Анъанага кўра, кичик Наврўз байрамдан бошлаб хамма нарса амалга киради, деб, хисоблашган.

Наврўз байрамини пайдо бўлишини бизгача етиб келмаган кадимий пахлавий китоблардаги маълумотлар асосида Абулкосим Фирдавсий ўзининг «Шохнома» асарида ярим афсонавий шох Жамшид номи билан боглайди. «Жамшид темир эритиб курол ясашни, ип йигириб, тўкиб, кийим тикишни, уй, хаммомлар куришни ихтиро килади, сўнг кишиларни ўз кобилияти ва хунарига караб гурух-табакаларга ажратади. Нихоят, бир куни бир тахт ясатиб, унда осмонга

ПОКАЗАТЬ ОТВЕТЫ
Другие вопросы по теме Другие предметы