Объяснение:
Анъанавий тилшуносликда боғланган қўшма гапларнинг маъно жиҳатдан беш тури: 1) қиёслаш муносабати; 2) пайт муносабати; 3) айирув муносабати; 4) сабаб- натижа муносабати; 5) изоҳлаш муносабати санаб ўтилади ва ҳар бир турнинг формал-грамматик томони таҳлил қилинади (Ўзбек тили грамматикаси, 1976). С.Солихўжаева тадқиқотларида эса боғланган қўшма гаплар орасидаги мазмуний муносабатлар ҳақида фикр юритилади (Нурмонов А., Маҳмудов Н., Аҳмедов А., Солихўжаева С., 1992, 120-200).
Рус тилшунослигида боғланган қўшма гаплар таркибидаги боғловчиларнинг иштирокига кўра икки гуруҳга ажратилади: а) очиқ структурали боғланган қўшма гаплар; б) ёпиқ структурали боғланган қўшма гаплар (Белошапкова В.А., 1967, 62-69). С.Солихўжаева тадқиқотларида ҳам ўзбек тилидаги боғланган қўшма гаплар шу тамойил асосида таҳлил этилади (Нурмонов А., Маҳмудов Н., Аҳмедов А., Солихўжаева С., 1992, 127).